Хоразм вилояти сув истеъмолчилари ташаббуслари билан турли хил грант ва лойиҳалар доирасида 2025 йил мобайнида суғориш тармоқларида сув ўтказувчанликни ошириш ҳамда барча ҳудудларга сувни ўз вақтида ва сифатли ҳолда етказилишини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, “Зарбдор” тажрибаси асосида шакллантирилган “Драйвер” лойиҳалар бўйича 8 093,1 млн.сўмлик 8 та лойиҳа доирасида 1,27 км узунликдаги лоток тармоқлари қурилди; 4 дона насос агрегати ва 29 дона суғориш қудуқлари ўрнатилди ҳамда 2,1 км узунликдаги каналлар бетонланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-132-сонли Қарори асосида Шовот ва Ҳазорасп туманларини жадал копмлекс ривожлантириш дастурлари доирасида 17 722,9 млн.сўмлик 4 та лойиҳа доирасида 3 та насос станцияси реконструкция қилинди ва 14 км узунликдаги каналлар бетонланди.
“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 3 990,7 млн.сўмлик 3 та лойиҳа доирасида 1,8 км узунликдаги каналлар реконструкция қилиниб, 7 та насос агрегатлари ўрнатилди ва 0,9 км узунликдаги лоток тармоқлари қурилди.
Умумий ҳисобда 2025 йилда вилоят бўйича сув хўжалиги объектларида 29 806,7 млн.сўмлик ишлар бажарилди.
Ҳозирда эса 2026 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Хусусан:
- “Драйвер” лойиҳалар бўйича 19 704,9 млн.сўмлик 9 та лойиҳа доирасида 4,9 км узунликдаги лоток тармоқ қуриш;
- 12 дона насос агрегати ва 45 дона суғориш қудуқлари ўрнатиш.
- “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман” дастури бўйича Шовот туманида 6 200,0 млн.сўмлик 2 та лойиҳа доирасида 3 км узунликдаги канал бетонлаш ва 4 дона янгидан насос агрегатлари ўрнатиш;
- “Ташаббусли бюджет” (1-босқич) дастури бўйича 600 млн. сўмлик 2 та лойиҳа доирасида 0,3 км лоток тармоғи қуриш ва 6 та насос агрегатлари ўрнатиш;
- вилоятдаги “оғир” маҳаллалар дастури доирасида 115 та маҳаллада жами 34 926,0 млн.сўмлик 33,2 км узунликдаги суғориш тармоқларини бетонлаш, 21 та насос агрегатлари ўрнатиш ва 5 км узунликдаги ёпиқ дренаж қилиш;
- “ОПЕК” лойиҳаси бўйича 18 842 млн.сўмлик 23,2 км узунликдаги суғориш тармоқларини бетонлаш.
Хулоса қилиб айтганда, 2026 йилда вилоятимиз сув хўжалиги объектларида жами 80 272,9 млн.сўмлик ишларни амалга ошириш белгилаб олинган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





