ХОДИМЛАР МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари ходимлар байрам кунларини кўтаринки руҳ ва мўл-кўл дастурхон атрофида нишонлашлари мақсадида уларни қутлаш ва рағбатлантириш орқали байрам кайфиятини улашишда давом этишмоқда.
Хусусан, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси ҳамда Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларида байрам тадбирлари доирасида ўзининг сермаҳсул меҳнати билан бошқаларга намуна бўлиб келаётган ходимлар эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Шу билан бирга, барча ишчи-хизматчиларга гўшт, тухум, ёғ ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)