Турнирда тизимдаги энг билимдон ва зукко жамоаларни аниқлаш мақсадида шиддатли ва қизиқарли беллашув ташкил этилди.
Ўйин давомида соҳа вакилларидан иборат жамоалар ўзларининг билимдонлиги, мантиқий фикрлаши ва тезкорлик жиҳатларини намойиш этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда қуйидаги жамоалар етакчиликни қўлга киритди:1-ўрин — Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
2-ўрин — Мелиоратив экспедиция;
3-ўрин — “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси.


Ғолиб ва совриндорларни қутлаймиз!Билимдонларимизни ғалаба билан қутлар эканмиз, уларга интеллектуал салоҳиятингиз ва соҳа ривожи йўлидаги изланишларингиз ҳеч қачон тўхтамасин, деб қоламиз.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





