ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Юртимизда суғориш тизимларининг самарали фаолиятини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларига сувни ўз вақтида ва етарли миқдорда етказиб бериш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бу борада вилоятимизда ҳам Давлат дастурига асосан сув хўжалиги объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлар қизғин давом этмоқда.
Жумладан, ушбу дастур доирасида 12 та объектда, яъни умумий ҳисобда 1 110 км узунликдаги хўжаликлараро коллекторларни таъмирлаш-тиклаш режалаштирилган бўлиб, бугунгача 210 км.дан ортиқ қисмида ишлар якунланган.
Мазкур тадбирларга махсус техникалар жалб этилиб, сув тармоқлари тубида тўпланган лойқа, ўт-ўлан ва сув оқимига тўсқинлик қилаётган бошқа тўсиқлар бартараф этилмоқда.
Бу эса сув ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, сув исрофининг олдини олиш ҳамда суғориш тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Амалга оширилаётган ишлар натижасида каналларда сувнинг эркин оқими тикланиб, деҳқон ва фермер хўжаликлари экин майдонлари ҳамда аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш сифати янада яхшиланади. 
Шу билан бирга, мелиоратив ҳолатни яхшилаш, ерларнинг унумдорлигини сақлаш ва юқори ҳосилдорликка эришиш учун мустаҳкам замин яратилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)