Ушбу чора-тадбирлар Президентимизнинг 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-79-сонли Қарорига мувофиқ “Хонқа ва Урганч туманларидаги “Қуловот” каналини реконструкция қилиш” лойиҳасининг 1-босқичига асосан амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳавза умумий узунлиги 35,6 км бўлиб, сув олиш манбаси “Шовот” канали ҳисобланади. Каналнинг 22 км қисми тупроқ ва 13,6 км қисми бетон ўзанлидир.
Ҳозирда объектнинг 4,7 км қисмида бетонлаш ишлари якунланган. Суғориш тизимларини бетонлаштириш бу шунчаки қурилиш иши эмас, балки келажак авлод учун сув хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва экологик барқарорликка эришишнинг энг тўғри йўлларидан биридир.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





