QR-код адреса статьи


СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хоразм вилоятининг Хонқа, Урганч ва Қўшкўпир туманларидан оқиб ўтиб, ушбу ҳудудлардаги 270 хонадон аҳолиси томорқалари ҳамда 90 та фермер хўжаликларининг умумий 15 400 гектар ер майдонларига хизмат қилувчи “Қуловот” каналида реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар Президентимизнинг 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-79-сонли Қарорига мувофиқ “Хонқа ва Урганч туманларидаги “Қуловот” каналини реконструкция қилиш” лойиҳасининг 1-босқичига асосан амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳавза умумий узунлиги 35,6 км бўлиб, сув олиш манбаси “Шовот” канали ҳисобланади. Каналнинг 22 км қисми тупроқ ва 13,6 км қисми бетон ўзанлидир.
Ҳозирда объектнинг 4,7 км қисмида бетонлаш ишлари якунланган.

Суғориш тизимларини бетонлаштириш бу шунчаки қурилиш иши эмас, балки келажак авлод учун сув хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва экологик барқарорликка эришишнинг энг тўғри йўлларидан биридир. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish