ЁШ КАДРЛАРНИ МУЗЕЙ ВА ГИДРОИНШООТГА ТАШРИФИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти

Пайшанба“Ёшлар куни” доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тизим ташкилотларида меҳнат қилаётган ёш мутахассислар учун Питнак шаҳарчасида жойлашган Туямўйин гидроузелининг қурилиш тарихи музейига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат чоғида иштирокчиларга музей ходимлари томонидан ушбу объектнинг қурилиш тарихи, унинг Амударё сув ҳавзасидаги фунциялари ва аҳамияти тўғрисида, шу билан бирга, Хоразм элимизда ўтган буюк мироблар ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар берилди.
Ташриф давомида ёшлар музейнинг турли бўлимлари билан танишиб чиқиб, ўзларини қизиқтирган маълумотларни олишди.
Ёш мутахассислар, бундан ташқари, Хонқа туманидаги “Тошсоқа” каналининг ПК34+00, яъни “Полвон-Ғозовот”, "Р-9" ҳамда “Шовот” каналларига ажралувчи қисмидаги сув тўсувчи иншоотида ҳам бўлишди. У ерда ушбу объектнинг вилоятимиз қишлоқ хўжалигида тутган ўрни ҳақида сўзлаб берилди.
Бу каби тадбирлар орқали ёш кадрлар ўз билимларини бойитиб, соҳадаги билимларини мустаҳкамлаш, профессионал кўникмаларини ривожлантириш ҳамда тарихий ҳодисаларга бўлган тушунчаларини кенгайтирибгина қолмай, балки ўзларининг мутахассис сифатида ривожланишлари учун ҳам муҳимлигини англашди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)