
Бундай хайрли ишга Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тасарруфидаги тизим ташкилотлари ҳам ўзларининг баҳоли ҳиссаларини қўшган ҳолда ҳашарлар уюштириб, унда фаол иштирок этишмоқда.
Жумладан, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги “Қуловот” каналининг қирғоқлари ва атрофларидаги майдонлар шох-шабба, ўт-ўланлардан ҳамда Урганч ва Қўшкўпир туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан эса узунлиги 2,6 км бўлган "Қорамон" коллектори сув ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида махсус техникалар ёрдамида лойқадан тозаланмоқда.
Шунингдек, ҳашарда қатнашаётган ишчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу орқали меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида уларга иссиқ тушликлар ташкил этилган.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





