Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз томонидан пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилинган.
Ушбу кун доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида меҳнат қилаётган ёш ходимлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир бошида бошқарма бош мутахассиси Д.Кенжаев иштирокчиларга ҳукуматимиз томонидан ёшлар сиёсатига доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берди.
Сўнгра ёшларни доимо маънавий баркамолликка интилиб ўсишларини, соҳада ўз билими ва фидойи меҳнати билан устоз даражасига етган фахрий инсонлардан намуна олишларини тилаб қолди ҳамда ўз сўзларини исботи сифатида барча ўзбекистонлик сувчилар учун том маънода ибрат мактабини яратган марҳум устозимиз Исмоил Ҳакимович Жўрабековни хотирлаб ўтди.
Учрашув сўнггида ушбу инсоннинг меҳнат йўли ҳақида сўз борувчи “Ибрат мактаби” китобини мутолаа қилиш тавсия этилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





