Унда фермерлар ва мироблар, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари ҳамда Марказ илмий ходимлари қатнашди.
Семинарни Марказ директори О.Эшчанов очиб бериб, Сув кодекси мазмун-моҳияти ва айнан, сувдан фойдаланувчилар мажбурияти ва ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.
Ушбу фермер хўжалик ички каналига 2025 йилда Марказ томонидан “Чиполетти ВЧ-75” сув ўлчаш воситаси қурилишида илмий-амалий ёрдам кўрсатилган бўлиб, гидропостни рақамлаштириш учун Марказ томонидан ишлаб чиқилган “НИЦ 4000” сув сатҳи ва сарфини ўлчовчи электрон ускуна (Ақлли сув) ўрнатиб ишга туширилган.
Тадбир иштирокчиларига ушбу гидропост мисолида амалий маълумотлар берилиб ўтилди.
Шунингдек, Марказнинг “Ирригaция тизимлари ва сувни тежайдиган технологиялар” лабораторияси мудири Ҳ.Дурдиев томонидан сув ҳисоб-китобини юритиш ускуналарини жорий этиш бўйича давлат томонидан берилаётган имтиёзлар, Марказ гидрометри И.Султонов томонидан гидропост турини танлаш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини қай тарзда олиб бориш ҳамда Марказнинг ахборот технологиялар бўйича мутахассиси Э.Собиров томонидан гидропостларни рақамлаштириш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди. Семинар якунида фермерлар сув ҳисоботини юритиш билан боғлиқ барча саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





