ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР – ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари томонидан улар тасарруфидаги канал ва коллекторлар атрофларидаги ер майдонлардан унумли фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бу ёрдамчи хўжаликлар ташкил этишдир.
Хусусан, айни кунларда Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан туманнинг “К.Раҳимов” ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бег ёп” каналининг ПК 74+60 қисмида жойлашган сув иншооти ҳудудида умумий майдони 900 квадрат метр бўлган, чорва моллари етиштиришга мўлжалланган бино қурилиши бошланган.
Мазкур ёрдамчи хўжаликда 50 бош қорамол, 150 дона қўй ҳамда 150 дона эчки парваришлаш режалаштирилган бўлиб, буларнинг барчаси шу ташкилотда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларни моддий рағбатлантиришга қаратилгандир.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)