Президентимизнинг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонига асосан Насос станциялари ва энергетика бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимларни маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида дам олиш кунлари кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳат ва зиёрат ташкил этилди.
Саёҳат давомида гўзал шаҳар ташриф қоғозига айланган тарихий ёдгорлик, хусусан, Шердор, Улуғбек ва Тилла Кори мадрасаларини ўзида мужассамлаган Регистон майдони ҳамда "Шоҳи Зинда” меъморий мажмуаларига борилди. У ерларнинг инсонни ҳайратда қолдирувчи архитектураси, гўзал мозаикалари саёҳат иштирокчиларида чексиз ҳайрат уйғотиб, унутилмас таассуротлар қолдирди.
Саёҳатдан маданий ва маънавий озуқа олган ходимлар хушвақт кайфият билан ортга қайтишар экан, раҳбариятга ўз миннатдорчиликларини билдириб қолишди.Бу каби тадбирларнинг барчаси ташкилотда меҳнат қилаётган инсонларни рағбатлантириб, уларнинг ўз касбига бўлган иштиёқини ва бу орқали меҳнат самарадорлиги ошишини таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





