Мазкур илмий-тадқиқот иши бўйича Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция маъмурий биносида лойиҳанинг якуний илмий ҳисобот муҳокамасига бағишланган амалий-ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда ИСМИТИ директори А.Уразкелдиев, Мелиоратив экспедициянинг туман бўлимлари раҳбар ва мутахассислари ҳамда ИСМИТИ Хоразм минтақавий маркази илмий ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида, шунингдек, лойиҳа доирасида тайёрланган ва 2026 йил Хоразм Маъмун академияси ноширлик бўлимида чоп этилган “Хоразм вилояти фермер хўжаликлари учун суғориладиган ерларнинг шўрини ювиш тадбирларининг бажарилиши бўйича АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА” тақдимоти бўлиб ўтди.
Семинар якунида Мелиоратив экспедиция мутахассислари томонидан дала илмий-тадқиқот ишлари асосида тайёрланган илмий тавсияларни фермер хўжаликларига етказиш ва келгусида вилоятда шўр ювиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





