ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ДОИР ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Иқлим ўзгариши турли ишлаб чиқариш соҳаларига салбий таъсирини кўрсатишдан ташқари ушбу соҳалар ҳам ўз навбатида иқлим ўзгаришига сабабчи бўлмоқда. Жорий йилнинг 14 февраль куни ушбу долзарб масалага қаратилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (UNDP) «Ўзбекистонда мослашувнинг ўрта ва узоқ муддатли режалаштирилишини олға суриш учун секторларга таянган миллий мослашув режаси» лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятида тренинг ташкил этилди.
Ушбу тренингда турли соҳа мутахассислари таклиф этилди, шу жумладан, Хоразм вилоятининг сув хўжалиги соҳа вакилларидан бўлган Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази мутахассислар фаол иштироқ этдилар.
Тренинг лойиҳанинг иқтисодий баҳолаш бўйича консультанти Ҳ.Сайдалиев томонидан олиб борилди. Иштироқчиларни таъкидлаганидек, ушбу тренингда республикамизда иқлим ўзгаришига мослашув чораларини иқтисодий баҳолаш ва муқобил вариантларни аниқлаш мезонлари ўрганилди ва албатта ўз навбатида бу тренинг турли соҳа мутахассисларининг малакасини оширишга ҳам хизмат қилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)