ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ЛАБОРАТОРИЯ ҚАД КЎТАРМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Олдин хабар берганимиздек, Давлат дастурига мувофиқ Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм минтақавий маркази учун Урганч туманининг Тадқиқотчилар маҳалласида ажратилган 0,15 гектар ер участкасида янги илмий-тадқиқот лабораторияси биноси қурилишига старт берилган эди.
Мазкур лойиҳа доирасида минтақавий марказ ҳудудида замонавий шарт-шароитлар яратилган лаборатория мажмуаси қад ростлайди.
Янги лаборатория биносининг барпо этилиши ҳудуддаги сув хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга олиб чиқади. Қурилиш ишлари якунланиб, мажмуа ишга туширилгач, ёш олимлар ва соҳа мутахассислари учун замонавий илмий муҳит яратилади.
Энг муҳими, лабораторияда олинадиган илмий хулосалар ва амалий ишланмалар бевосита маҳаллий фермер хўжаликлари ҳамда агрокластерлар фаолиятига татбиқ этилади. Бу эса сув ресурсларини тежаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишга хизмат қилади. 
Ҳозирда ушбу объектда бино қад кўтарилиб, ташқи ва ички таъмирий ишлар амалга оширилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)