Семинар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда анъанавий суғориш усулларидан воз кечиб, сув тежовчи технологиялардан, хусусан замонавий эгилувчан қувурларга ўтишнинг афзалликлари мавзусига бағишланди.
Ушбу фермер хўжалигининг 56,5 гектар ер майдонига пахта экилган бўлиб, шундан 20 гектар қисми эгилувчан қувур орқали суғорилмоқда.Семинар иштирокчиларига мутахассислар томонидан анъанавий тупроқ ўзанли ўқариқлар ўрнига махсус полимер материаллардан тайёрланган эгилувчан қувурларни қўллаш технологияси бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, эгилувчан қувурларнинг афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар бериларкан, қуйидаги муҳим омиллар, яъни сув исрофининг олди олиниши, бир текис намланиш, меҳнат сарфи камайиши, ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда ер эрозиясининг олди олиниши каби жиҳатлари таъкидлаб ўтилди.
Маълумот ўрнида: ҳозирда Янгиариқ тумани фермер хўжаликлари томонидан жами 21 дона тўплам эгилувчан қувурлар харид этилиб, улар орқали 420 гектар экин майдонлари суғорилиб келинмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





