Тупроққалъа массивидаги 21 км ҳимоя дамбасини реконструкция қилиш лойиҳаси аҳоли яшаш пунктлари, қишлоқ хўжалиги ер майдонлари, инфратузилма объектлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларини тошқин ва сув тошиши хавфидан муҳофаза қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Мазкур объект Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 15 ноябрдаги 68-сонли баёнига асосан устувор лойиҳалар қаторига киритилиб, 2024 йил қурилиш манзилли дастурига киритилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ–393-сонли Қарорига асосан 2026 йил қурилиш манзилли дастурига киритилиб, ҳозирда лойиҳа давом эттирилмоқда.
Ҳозирги кунда объектда реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бугунги кун ҳолатига қурилиш ишларининг бажарилиш даражаси 99 фоизни ташкил қилади. Объектда 25 нафар ишчи-ходим ҳамда 20 та махсус техника ва механизмлардан фойдаланилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





