Жумладан, “Эски Озёрний” коллекторига бош сув олувчи иншоот қуриш, коллекторнинг 19,25 км қисмини реконструкция қилиш, 907 гектар экин ерларини суғориш учун сув чиқариш қуввати 1,5 м³/с бўлган 2 та ва 1,0 м³/с бўлган 1 та, Шовот туманида 2 440 га ерларини суғориш учун “Ғозовот-Давдон” коллектори ПК205+10 қисмида сув чиқариш қуввати 2,3 м³/с, “Давдон” коллектори ПК205+00 қисмида эса қуввати 0,7 м³/с бўлган насос станцияларини, шу билан бирга, бош сув олиш иншоотида диспетчерлик биносини ва иншоотгача 1,9 км инспекторлик йўлини қуриш ишлари режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа доирасида 6 241 гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти яхшиланади. Бу эса ўз навбатида фермер ва деҳқонларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори даромад олиш имконини беради. Бундан ташқари 1 598 гектар майдондаги кўллар кафолатли сув билан таъминланиб, балиқ етиштириш ҳажми ортади.
Ҳозирда мазкур объектнинг ПК420+60 қисмида янгидан сув тўсувчи иншоот барпо қилиш ҳамда ПК230+10 қисмида реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





