
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети профессори, вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчиси Бахтиёр Матёқубов раҳбарлигида олиб борилаётган кузатувларнинг навбатдаги манзили Урганч ва Қўшкўпир туманлари бўлди.
Ўрганишлар жараёнида фермер хўжаликларида жорий этилган томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларининг самарадорлиги, сув тежаш кўрсаткичлари ҳамда рақамли сув ўлчаш қурилмаларининг ишлаш динамикаси таҳлил қилинмоқда.
Шунингдек, ирригация ва мелиорация объектларининг техник ҳолати, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда ҳудуднинг иқлим ва тупроқ шароитига мос инновацион ечимларни амалиётга жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда.
Таъкидланганидек, илмий-техник кузатувлар натижалари асосида сув тежовчи технологияларни янада кенгайтириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва соҳада мавжуд муаммоларни илмий асосланган ечимлар орқали бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





