ПАХТА МАЙДОНЛАРИНИ СУҒОРИШДА ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАР САМАРАСИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти фермерлари сув танқислигини олдини олиш мақсадида анъанавий кўллатиб суғориш усулидан воз кечиб, замонавий сув тежовчи технологияларга, жумладан, кўчма эгилувчан полиэтилен қувурларга фаол ўтмоқдалар.
Сув ресурслари камайиб бораётган ҳозирги даврда эгилувчан қувурлар вилоятимиз фермерлари учун энг қулай ва арзон муқобил ечимга айланди. 
Ушбу технология ерларнинг шўрланишига қарши курашишда ва чўлланиш шароитида пахтадан юқори ҳосил олишда муҳим инновацион қадамдир.
Ана шундай фермерлар қаторида Хонқа туманининг “Томадургадик” ҳудудидаги “Самандар гарчак” фермер хўжалиги ҳам ўрин олган. Ушбу фермернинг 11 гектар майдонида ғўза экилиб, эгилувчан қувурлар орқали суғорилмоқда.

Маълумот ўрнида: ҳозирда Хонқа тумани фермер хўжаликлари томонидан жами 30 дона тўплам эгилувчан қувурлар харид этилиб, улар орқали 600 гектар экин майдонлари суғорилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)