Тадбирга Хоразм вилояти, Урганч шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими инспектори, капитан Зуҳра Тиллабоева таклиф этилди.
Учрашувда Ички ишлар органи вакили сўзга чиқиб, бугунги кунда дунёда ва юртимизда гиёҳвандликка, айниқса, сунъий наркотик моддаларга қарши олиб борилаётган кескин кураш ҳақида маълумот берди. Ушбу заҳри қотилнинг инсон саломатлигига, оилавий хотиржамликка ва жамият ривожига етказадиган зарарлари ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва тарқатиш билан боғлиқ жиноий жавобгарликлар, қонунчиликдаги жазо чоралари эслатиб ўтилди.
Давра суҳбати давомида ходимлар бу иллатга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришар экан, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва огоҳликни йўқотмаслик, шу ўринда, атрофимиздагиларни ҳам бунга чорлаш зарурлиги хусусида ўзларига хулосалар чиқаришди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





