O‘ZLIDEP ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАР ГУРУҲИ СУВЧИЛАРНИНГ ҲИСОБОТИНИ ТИНГЛАДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича Тараққиёт стратегиясини 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг вилоятдаги ижросини таъминлаш ва депутатлик назоратини олиб борилиши мақсадида O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши томонидан йиғилиш ташкил этилди. 
Унда, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Хоразм вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида ахборотлари тингланилди.

Йиғилишни Ҳалқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари М.Мадримов олиб борди ва йиғилишда қатнашган депутатлар томонидан савол-жавоблар тарзида муҳокамалар ўтказилди. 
Хусусан, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ томонидан 2022 йилда амалда бажарилган ишлар ва жорий 2023 йилнинг режадаги ишлари юзасидан фикрлар алмашилди, камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлар ва таклифлар берилди. 

Шунингдек, йиғилишда камайиб бораётган сув ресурслари борасида сув истеъмолчилари ўртасида кўпроқ тарғибот ва тушинтириш ишлари олиб борилиши, ақлли сув қурилмаларидан фойдаланиш бўйича сувчи ходимларни замонавий IT-билимларини ошириш юзасидан ҳам галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот котиби


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)