Сув кодекси сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида мазкур кодекс мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган семинар ўтказилди.
Тадбирда сув умуммиллий бойлик, ундан оқилона фойдаланиш зарур эканлиги ва у давлат томонидан муҳофаза қилиниши таъкидланди.
Кодексни тизим ташкилотларида тарғибот қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






