СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 27 апрель куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида тизим ташкилотлари мутахассислари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Унда Хоразм вилоятидаги экин майдонларида мазкур технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар таҳлил этилди ҳамда иштирокчилар ҳар бирининг ўз ҳудуди кўрсаткичлари юзасидан ахборотлари тингланди.
Семинарда, шунингдек, бошқарманинг Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича бош мутахассиси Ш.Курязов томонидан мазкур йўналиш борасида ҳукумат қарор ва фармонлари билан таништирилди ҳамда ушбу ҳужжатларда соҳа мутахассисларига белгиланган топшириқлар юзасидан тушунтиришлар берилиб ўтилди. 
Шу билан бирга, иштирокчиларга 2021-2025 йилларда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларни жорий қилган фермерларда 2026 йилда ҳам ушбу қурилмаларни томизгичли ленталар харид қилган ҳолда қайтадан ишлатиш имконияти мавжудлиги ва мазкур ленталар сотиб олиш учун банкдан имтиёзли кредитлар ажратилиши тушунтирилиб, керакли кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида: вилоятимиз бўйича сув тежовчи технологияларни жорий этиш режаси жами 26,7 минг гектар белгиланган бўлиб, ҳозирда 36 минг гектар ер майдони ана шундай технологиялар билан қамраб олинган.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)