Унда объект ишчи ҳолати, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ҳудуд атрофида ободонлаштириш ишлари қай тарзда олиб борилаётганлиги ҳамда белгиланган режа-топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.
Семинарда ҳукуматнинг соҳага доир қарор ва фармонлари, шу билан бирга, Сув кодекси мазмун-моҳиятлари бўйича тушунтиришлар берилиб ўтилди.
Шунингдек, станция ҳудудида ташкил этилган “Ёрдамчи хўжалик”нинг 0,4 гектар ер майдонида парваришланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга қаратилган кўрсатмалар ҳам белгиланди.
Маълумот ўрнида: ушбу насос станциясида 1 дона “СНПE-500/10” русумли агрегат мавжуд бўлиб, у 16 кВт қувватга эга қуёш панеллари ёрдамида ишга туширилади; станция “Ғозовот” каналидан сув олиб, “Довуд” МФЙ ҳудудининг 150 гектар ер майдонини сув билан таъминлайди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





