Бугун Қўшкўпир туманидаги “Тошкент” суғориш насос станциясида Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассиси М.Қутлимуратов томонидан семинар ташкил этилди.
Унда объект ишчи ҳолати, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ҳудуд атрофида ободонлаштириш ишлари қай тарзда олиб борилаётганлиги ҳамда белгиланган режа-топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.
Семинарда ҳукуматнинг соҳага доир қарор ва фармонлари, шу билан бирга, Сув кодекси мазмун-моҳиятлари бўйича тушунтиришлар берилиб ўтилди.
Шунингдек, станция ҳудудида ташкил этилган “Ёрдамчи хўжалик”нинг 0,4 гектар ер майдонида парваришланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга қаратилган кўрсатмалар ҳам белгиланди.
Маълумот ўрнида: ушбу насос станциясида 1 дона “СНПE-500/10” русумли агрегат мавжуд бўлиб, у 16 кВт қувватга эга қуёш панеллари ёрдамида ишга туширилади; станция “Ғозовот” каналидан сув олиб, “Довуд” МФЙ ҳудудининг 150 гектар ер майдонини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати