Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Одилбек Раҳимберганович Тоировнинг Хоразм вилояти сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларга М У Р О Ж А А Т И

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ҳурматли ҳамкасблар, сув хўжалиги тизимининг меҳнаткаш ва фидойи ходимлари! 

Глобал ва маҳаллий даражада бизнинг ҳаётимиз сувга боғлиқ. Ҳозирги даврга келиб сув шундай табиий ресурслардан бирига айландики, у миқдор жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам тақчил маҳсулот ҳисобланмоқда. Сувдан талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни сақлаган ҳолда тақсимлаш, ундан самарали фойдаланиш ҳамда сув танқислигини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ҳар бир инсоннинг бурчидир ва ушбу бурчни адо этишда уларга масъулият, ҳалоллик, беғаразлик кўмакдош бўлмоғи даркор.

Чунончи, бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг оғриқли нуқталаридан бири коррупция балоси ҳисобланмоқда ва коррупцияга қарши курашиш, унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уни олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ҳамда соҳада ҳалоллик принципига содиқ қолиш юзасидан мурожаат қилмоқдаман!

Коррупцияга қарши кураш ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Коррупция – ривожланиш оёғига болта урувчи, унинг йўлига ғов бўлувчи иллат. У мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашишда барчанинг ўзаро жипслиги талаб этилади.

Бинобарин, Президентимиз 2020 йилдаги Мурожаатларида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”, деб таъкидлаганлари бежиз эмас.

Шу боис, коррупция иллатига қарши курашишда барча корхона ва ташкилотлар, умуман, ҳар бир фуқаро ўзи ҳиссасини қўшмоғи даркордир. Хусусан, бу борада Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳамда тизим ташкилотларида доимий равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда ва мазкур тадбирлар самараси ўлароқ аҳоли томонидан соҳа ходимларига нисбатан ижобий муносабатлар билдирилмоқда.

Шу ўринда, вилоят сув хўжалиги тизимида меҳнат қилаётган барча ишчи-хизматчилар, хоҳ у раҳбар, хоҳ ходим бўлсин, қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши, ўз хизмат вазифаларини виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши, фуқаролар мурожаатларини тинглаш чоғида ўз беғаразлигини шубҳа остига қўядиган, шунингдек, соҳа вакилларини обрўсизлантириш ва нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шартдир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, коррупцияни ўз йўлида тўхтатишда ҳар бир ҳаракат муҳимдир.
 
Эътиборингиз учун раҳмат!


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)