"Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан Шовот туманидаги “Бег ёп” каналининг ПК 231+41 қисмидаги гидроиншоотида сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник объектларни беталофат ишлатиш юзасидан семинар ўтказилди.

Унда туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари, гидротехниклар, сув назоратчилари ҳамда ҳудуд фермер хўжаликлари ва аҳоли вакиллари қатнашди.
Семинарда Президентимизнинг сувни тежаш бўйича қатор қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг қонунчилик асослари бўйича тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, сув танқислигини олдини олишда ички ариқларни бетонлаш, суғориш тизимида сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати