Хабарингиз бор, Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари ишчи-ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг вилоят саралаш босқичлари ўтказилган эди.


Куни кеча Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида мазкур турнирнинг минтақавий босқичи бўлиб ўтиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Хоразм вилоятлари билимдон ирригаторлари иштирок этишди.

Ўйин “Заковат” клуби координатори М.Жабборов томонидан берилган қизиқарли саволлар билан бойитилган ҳолда соғлом рақобат ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.

Турнир якуний натижаларига кўра 3-ўринни Навоий вилояти, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ва 1-ўринни Хоразм вилояти жамоалари қўлга киритишди. Энди ғолибларни олдинда республика босқичи кутиб турмоқда.

Тадбирдаги барча жамоа вакиллари ушбу мусобақадан ўзлари учун улкан тажриба тўплашганини ва ўйин сабаб янги дўстлар орттиришганини билдиришди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати