Урганч туманидаги “Урганч арна” каналининг ПК45+00даги гидроиншоотида объектлар хавфсизлиги, техник ҳолати ва ҳукумат топшириқлари ижросига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари ва сув хўжалик назоратчилари иштирок этишди.

Семинарда давлат раҳбарининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-101-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Шу билан бирга, гидроиншоотни беталофат ишлатиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ёз мавсумида аҳолини тақиқланган жойларда чўмилишларини олдини олиш бўйича чоралар кўриш хусусида кўрсатмалар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати