
Унда соҳа мутахассислари ҳамда станция ишчи-хизматчилари иштирок этишди.
Семинарда ҳукуматнинг соҳага доир қарор ва фармонлари мазмун ва моҳиятлари тушунтирилиб, ушбу ҳужжатларда белгиланган вазифалар юзасидан топшириқлар белгиланди.Шу билан бирга, семинар давомида объектда электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, насос станцияларни таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳамда ҳудуд атрофидаги майдонлардан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар фаолияти каби масалалар таҳлил қилиниб, келгуси режалар хусусида кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида: ушбу насос станцияси 1989 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 2 дона “СНПE-500/10” русумли агрегатга эга; “Қўриқтом” каналидан сув олиб, “Таган” ҳудудининг 350 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





