ФЕРМЕРЛАРГА ИЛМИЙ ТАВСИЯЛАР БЕРИЛМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Олимлар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини ўғитлашда тупроқ унумдорлик кўрсаткичларининг аҳамияти ҳамда томчилатиб суғоришни ўғитлаш билан бирга бошқариш тўғрисида илмий тавсиялар берилди.

Жорий йилнинг 20 май куни Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Хоразм минтақавий маркази (Марказ) ва Хоразм вилоят “Сувчилар мактаби” ҳамкорлигида Хонқа туманидаги “Хайрулло Рўзметов” фермер хўжалиги даласида амалий семинар ташкил этилди.
2026 йилда мазкур фермер хўжалигида “Сувчилар мактаби” тажриба даласи учун ажратилган 26,4 гектар майдонда “Шинжон усули”да пахта экилиб, томчилатиб суғориш тизими (ТСТ) жорий этилган.
Ушбу семинарда иштирок этган туман фермер хўжаликлари раҳбарларига Марказ илмий ходимлари томонидан қишлоқ ҳўжалик экинларини ўғитлашда тупроқ унумдорлик кўрсаткичларини лаборатория таҳлиллари асосида аниқлаб ўғитлашни ташкил этишни фойдали томонлари тушунтирилди.
Шунингдек, ТСТ ва одатий эгат олиб суғоришда дастлаб тупроқ унумдорлиги кўрсаткичларини аниқлаб, кейин ўғитлашни ташкил этишнинг аҳамиятлари, тупроқ намлиги ва шўрланиш даражаларини кондуктометрлар ёрдамида назорат қилиш ҳамда ТСТдан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қилиш ва унинг техник кўрсаткичлари юзасидан илмий ечимга эга тавсиялар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)