Бугун, “Ёшлар куни” доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ташкилот раҳбари ўринбосари Ж.Жуманиёзов, бош мутахассис Д.Кенжаев ҳамда ёш кадрлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиши ва мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириши зарурлиги таъкидланди.
Давра суҳбати якунида бугунги ёшларга катта масъулият юкланганлиги, бу эса ўз навбатида уларнинг зиммаларига ўз билим ва салоҳиятларини доимий равишда ошириб бориш, аниқ мақсадлар қўйган ҳолда ҳаракатланиш зарурлигини тақозо этиши таъкидланди. 
Ёшлар билан ўтказиладиган бу каби учрашувлар уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, шу билан бирга, таълим, меҳнат ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





