
Тадбир давомида ерларни суғоришдаги қийинчиликлар, каналларни бетонлаш, ички ариқларни лойқадан тозалаш ва сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этишда давлат томонидан тақдим этиладиган субсидиялар каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида барча фуқароларнинг мурожаатлари диққат билан тингланиб, вазир ўринбосари томонидан атрофлича тушунтиришлар ҳамда уларни жойларга чиқиб ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






