
Ўлчаш натижаларига кўра ерларнинг мелиоратив ҳолати ва шўрланиш даражаси хариталари ҳамда вегетация даври бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Улар асосида ўртача ер ости сувлари жойлашиши, минерализацияси ва кейинчалик олинган тупроқ намуналари таҳлиллари бўйича мелиоратив кадастр ва вилоятимиз ерларига тўлиқ баҳо берилган ҳолда кейинги йил учун чора-тадбирлар белгиланади.
Мазкур тадбирлар ўз навбатида шўрга чидамли экинлар экиш, шўрланган ерларда зарарли тузлар миқдорини камайтириш, уларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шу билан бирга, тупроқни муҳофаза қилиш ҳамда уни унумдорлигини ошириш бўйича масалаларни ҳал этишга қаратилган.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






