
Қизиқарли саволлар, мунозара ва эмоцияларга бой ҳолда ўтган ўйин иштирокчиларга ўзгача ҳис-ҳаяжон тақдим этди.
Бу каби тадбирлар ходимларни билим олишда тўхтамасликка, ўз устида кўпроқ ишлашга ва маънавий етук инсон бўлишга интилишга рағбатлантиради.
Турнир натижаларига кўра, саралаш босқичининг 1-ўрин соҳибига айланган Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жамоаси минтақавий босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Минтақавий, яъни 2-босқич ўйинларида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳудудий турнирида 1-ўринни эгаллаган жамоалар финалга чиқиш учун беллашишади. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






