СУВЧИЛАР ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Вилоятимизда сувчилар техник базаси таъминоти яхшиланиши навбатма-навбат давом этмоқда. Хусусан, бу галги ташкилот Урганч тумани "Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасидир. Ушбу ташкилот ҳисобида жами 164.2 км узунликдаги 23 та канал ва 562.4 км узунликдаги ички ариқлар мавжуд бўлиб, булар ўз навбатида 15 та ҳудудга тақсимланган.
Бу ҳудудлардаги гидроиншоотларнинг ҳар бири аҳоли томорқаларига ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятлари учун керак бўлган сув билан таъминлашга хизмат қилади.
Етказиб берилаётган сувнинг ҳисоб-китобини аниқ олиб бориш, манзилларини яқинлаштириш ва шу орқали аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида муассасанинг сув хўжалиги назоратчи ходимларига скутер, планшет ва махсус кийим-бошлар топширилди.
Шу билан бирга, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ҳисобидаги ички ариқларни бетонлаш ишларида ишчи кучини камайтирган ҳолда замонавий техникаларни қўллаш орқали меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида Урганч ва Янгибозор туманларига Хитойда ишлаб чиқарилган “GBC-35” русумли 2 та бетонқоргич машинаси харид қилинди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)