Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-454-сонли Қарорига асосан жорий йилда Ҳазорасп туманидаги 35 ва 37-шпоралар орасига янгидан банкет қуриш белгиланган.


Ушбу ҳудуддаги дарё сув оқими шпоралар оралиғидаги қирғоқни емираётганлиги сабабли, атрофдаги экин майдонларига зарар етмоқда. Янгидан банкет қуриш орқали эса 110 гектар ерларни сув босиш хавфидан сақлаб қолиш мумкин.


Мазкур ишлар юзасидан буюртмачи “Питнаксувқурилишинвест” давлат муассасаси ҳамда бош пудратчи ташкилот ҳисобланган “Султонбой-Махтум” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 1 128.305 млн.сўмлик шартнома имзоланган бўлиб, ҳозирда пудратчи томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда ва июнь ойида якунига етказилиш кўзда тутилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати