Жорий йилнинг 13 июнь санасида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Хива туманидаги “Полвон” каналининг ПК 130+00даги (Варагзан) гидроиншоотида канал бошлиқлари, гидротехник-муҳандислар, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли вакиллари учун тарғибот семинари ташкил этилди.


Тадбирда гидротехник объектларни беталофат ишлатишга ҳамда сув назоратига доир қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Шу билан бирга, иштирокчиларга, сув ресурслари чекланган ва сув танқислиги давом этаётган ҳозирги шароитда сувдан мақсадли, оқилона фойдаланиш, унга нисбатан онгли, эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, яъниким қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларидан кенгроқ фойдаланиш, ички ариқларни бетонлаш ҳамда ҳар бир фуқаро ўз ҳудудида “Сув текин эмас” ғоясини илгари суришда ўрнак бўлиши кераклиги тарғиб этилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати