Кеча, 22 октябрь куни Урганч туманидаги туманлараро “Дарёлик арна” каналининг ПК110+00 қисмидаги сув тақсимлаш иншоотида Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар гидрометрия соҳасидаги ходимлари учун ташкил этилган 3 кунлик ўқув семинарининг амалий қисми бўлиб ўтди.


Гидрометрлар малакасини янада оширишга қаратилган ушбу тадбирда сув сарфини гидрометрик асбоб ва ускуналар ёрдамида ўлчаш, дала шароитида “Sontek S5” допплер профилографни созламаларини тўлдириш, ишчи ҳолатга келтириш ва ўлчаш ишларини амалга ошириш, ўлчанган сув сарфини ҳисоблаш ва ҳисоботини юритиш ҳамда сув ўлчаш варақасини тўлдириш каби кўникмалар бўйича янада тўлиқроқ тушунтиришлар берилди.


Эслатиб ўтамиз: жорий йил 20 октябрда бошланган мазкур ўқув-амалий семинар 3 кунга мўлжалланган бўлиб, юртимизнинг 13 та ҳудудидаги Сувчилар мактабида машғулотлар олиб борилади. Уч гуруҳга ажратилган машғулотларда барча сув хўжалиги ташкилотларининг гидрометр мутахассислари қамраб олинади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати