Бугун ушбу объектда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ишчи-хизматчилар учун семинар ташкил этилди.
Семинарда соҳага доир ҳукумат қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Сўнгра агрегатларни мавсумда беталофат ишлаши, жорий таъмирлаш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларни барвақт аниқлаш ҳамда техник хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.Шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, объектда ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолиятини ривожлантириш, электр энергиясидан ажратилган лимитлар доирасида фойдаланиш масалалари таҳлил қилинди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





