QR-код адреса статьи


“ҚОРАҚУМ-2” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилоятининг Хива туманидаги “Қорақум-2” насос станцияси 2024 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, 2 дона “К-400” ва 1 дона “СНПE-500/10” русумли насос агрегатларига эга; “Зей ёп” каналидан сув олиб, “Арда Хива” ҳудудидаги 160 гектар ер майдонларини суғоришга хизмат қилади.
Бугун ушбу объектда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ишчи-хизматчилар учун семинар ташкил этилди.
Семинарда соҳага доир ҳукумат қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Сўнгра агрегатларни мавсумда беталофат ишлаши, жорий таъмирлаш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларни барвақт аниқлаш ҳамда техник хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, объектда ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолиятини ривожлантириш, электр энергиясидан ажратилган лимитлар доирасида фойдаланиш масалалари таҳлил қилинди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish