ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Сўнгги йилларда юртимизда эгилувчан қувурлар орқали суғориш усуллари фермерлар орасида кенг тарқалмоқда. Бу технологиянинг самарадорлиги ва иқтисодий фойдалари кўпчилик фермерларнинг диққатини жалб этмоқда.
Фермерлар эгилувчан қувурларни қўллаш орқали сувни тўғри ва самарали тақсимлаш, шунингдек, ернинг намлигини назорат қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Бу эса маҳсулдорликни ошириш, ернинг сифатини яхшилаш ва иқлим ўзгаришига мослашишда муҳим аҳамиятга эга. 
Шу сабабли Хоразм вилояти фермерлари ҳам ўз экин далаларини суғоришда эгилувчан қувурлардан фойдаланишни танламоқда.
Хусусан, айни кунларда Янгиариқ туманида ҳам суғориш ишларида эгилувчан қувурларни қўллаётган фермерлар сони кўпаймоқда.
Жумладан, “Каттабоғ” ҳудудидаги “Азамат Санъат”, “Гулобод” ҳудудидаги “Рўзибой ота”, “Шеллиев Жасур” ҳамда “Шодурди Ойжон” фермер хўжаликлари томонидан умумий ҳисобда 164 гектар пахта экин даласининг 80 гектар қисми ушбу технология орқали суғорилиб келинмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)