Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони, 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори, 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ВМ-500-сонли қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳиятлари тушунтириб ўтилди.
Семинар сўнггида иштирокчиларга ўзларига қарашли барча гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини яхшилаш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини доимий равишда бажарилишини мониторинг қилиб бориш кераклиги таъкидланди.
Маълумот учун: ушбу объект 1975 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 21 м³/секундни ташкил қилади; 5 та ровоқдан иборат; 3 та каналга сув тақсимлайди; туманнинг 5 700 га майдонини сув билан таъминлайди. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






