QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРНИ БЕТАЛОФАТ ИШЛАТИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР

2024 йилнинг 2 август куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бош мутахассиси Кенжабой Артиқов томонидан Ҳазорасп туманидаги “Р. Собиров” каналининг ПК82+00даги гидроиншоотида гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, ҳукумат қарорлари ва фармонлари ижроси ҳамда сувдан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони, 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори, 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ВМ-500-сонли қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳиятлари тушунтириб ўтилди.
 Семинар сўнггида иштирокчиларга ўзларига қарашли барча гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини яхшилаш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини доимий равишда бажарилишини мониторинг қилиб бориш кераклиги таъкидланди. 
Маълумот учун: ушбу объект 1975 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 21 м³/секундни ташкил қилади; 5 та ровоқдан иборат; 3 та каналга сув тақсимлайди; туманнинг 5 700 га майдонини сув билан таъминлайди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish