Мазкур тадбирлар суғориш тизимининг сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш, сувни истеъмолчиларга ўз вақтида ва узлуксиз етказиб беришни таъминлаш ҳамда суғориш мавсумини самарали ташкил этиш мақсадида олиб борилмоқда.
Ҳозирда муассаса томонидан ирригация тармоқларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида изчил давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу канал узунлиги 12,4 км бўлиб, туманнинг “Мирзо Улуғбек” ҳудудидаги 1 565 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





