Қабул давомида Р.Қаршиев аҳолининг мурожаатларини диққат билан эшитиб, уларнинг ечимини топиш учун зарур чора-тадбирларни белгилади. Ушбу тадбирда иштирок этган фермерлар, хусусан, сув таъминоти, каналларнинг ҳолати ва уларни яхшилаш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Шу билан бирга, вазир ўринбосари томонидан аҳолига сув хўжалиги соҳасидаги янгиликлар, давлат дастурлари ва лойиҳалар ҳақида маълумотлар ҳамда фермерларнинг ишини енгиллаштириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиш, сувни тежаш ва самарали бошқариш борасида тавсиялар берилди.
Мурожаатлар нафақат амалий, балки илмий жиҳатдан ҳам ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан асосли таҳлиллар олиб борилди ҳамда мутахассислар томонидан аниқ тавсия ва таклифлар билдирилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлаш, фуқароларни қийнаётган масалаларни бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш, шунингдек, қабул қилинган қарорларнинг амалий ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





