ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ КОЛЛЕКТОРЛАР РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятида ер ости сувлари яқин жойлашганлиги сабабли дренаж ва коллектор тармоқларининг ўрни ва уларни соз ҳолатда ишлаши бениҳоят муҳим. Вилоятда коллекторларни самарали ишлаши учун ҳар йили давлат дастурлари асосида мелиоратив объектларни реконструкция ишлари олиб борилади.
Жумладан, жорий 2024 йил Давлат дастурига киритилган Урганч шахридаги хўжаликлараро "Аэропорт" коллекторини ПК 0+00 дан ПК 18+00 гача реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур объектдаги ишлар “Темир-Бетон” МЧЖ бош пудрат ташкилоти томонидан бажарилмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу объектга 3 та экскаватор, 1 та бульдозер, 1 та кран автомобили, 2 та бошқа техника ва 18 та ишчи ходимлар жалб қилиниб таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Ушбу коллекторнинг ПК 0+00 дан ПК 18+00 қисми жами узунлиги 1,585 км бўлиб, йиллик лимитга нисбатан 39 фоиз ишлар бажарилди. 
Шу борада, ушбу лойиҳа бўйича ПК0+00 да ёпиқ горизантал зовурининг қуйилиш жойини қуриш, ПК0+00 да транзит қувурининг қуйилиш жойини қуриш ва таъмирлаш ишлари ва 5 дона кузатув  қудуқлари иншооти қуриш ишлари бажарилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)