Юртимизда эзгулик, саховат ва шукроналик рамзи бўлган муқаддас Қурбон ҳайити арафасида ташкилот ва корхоналарда ходимларни қўллаб-қувватлаш йўлида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш хайрли анъанага айланган.

Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган ҳолда ижтимоий ҳимояни таъминлаш ва жамоада меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида ходимларнинг байрам дастурхонларига чорва моли гўшти, балиқ, ўсимлик ёғи, картошка ва пиёз маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ҳам муқаддас байрам арафасида ишчи-хизматчиларни рағбатлантириш йўлида ташкилотда меҳнат қилаётган 600 нафар ходимларнинг байрам дастурхонларига 5 кг.дан чорва ва 3 кг.дан товуқ гўшти, 1 қоп ун, 2 қутида парранда тухуми ҳамда 2 литр ўсимлик ёғи топширилди.
Бу каби ғамхўрлик тадбирлари ходимларни кайфиятини кўтаришга ва уларни янги меҳнат ютуқларига руҳлантиришга хизмат қилади.Барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





