QR-код адреса статьи


ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Хоразм вилояти

Юртимизда эзгулик, саховат ва шукроналик рамзи бўлган муқаддас Қурбон ҳайити арафасида ташкилот ва корхоналарда ходимларни қўллаб-қувватлаш йўлида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш хайрли анъанага айланган.
Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган ҳолда ижтимоий ҳимояни таъминлаш ва жамоада меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида ходимларнинг байрам дастурхонларига чорва моли гўшти, балиқ, ўсимлик ёғи, картошка ва пиёз маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ҳам муқаддас байрам арафасида ишчи-хизматчиларни рағбатлантириш йўлида ташкилотда меҳнат қилаётган 600 нафар ходимларнинг байрам дастурхонларига 5 кг.дан чорва ва 3 кг.дан товуқ гўшти, 1 қоп ун, 2 қутида парранда тухуми ҳамда 2 литр ўсимлик ёғи топширилди.
Бу каби ғамхўрлик тадбирлари ходимларни кайфиятини кўтаришга ва уларни янги меҳнат ютуқларига руҳлантиришга хизмат қилади.

Барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish